Бошқарувни йўқотиш ўлимга олиб келди
Самарқанд. 2020 йилнинг 24 май куни соат 18:00 да ҳайдовчи 39 ёшли К.Т. бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автомашинасини Иштихон тумани “Азамат” махалласи Нуробод қишлоғи ҳудудидан ўтувчи йўлда бошқариб бориб, бошқарувни йўқотиши оқибатида, ҳаракат йўналиши бўйича йўлнинг чап томон чеккасида жойлашган Хатирчи каналининг кичик ирмоғининг тушиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада автомашинада бўлган йўловчи 39 ёшли М.У. тан жароҳати олиб, Хатирчи каналининг кичик ирмоғининг сув оқимига тушиб кетиб вафот этганлиги аниқланган. М.У., нинг мурдаси ҳодиса жойдан сув оқими бўйича 430 метр узоқликда каналнинг кичик ирмоғининг сув оқимидан топилган.
Ҳолат юзасидан Иштихон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хурматли ҳайдовчилар, транспорт воситасини бошқараётган вақтингизда хушёр ва сергак бўлишингизни сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти