Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Ишбилармон” киши ўзининг қишлоқдошларини катта миқдордаги пулга алдади.

 

Наманган. 2019 йил декабрь ойи бошларида Янгиқўрғон туманида яшовчи 40 ёшли Ғ.К. ўзининг ҳамқишлоқларини алдаб, уларнинг мулкларини қўлга киритиш мақсадида олдиндан режа тузган. Шу тариқа у 25 ёшли Т.М.дан умумий баҳоси 14.700.000 сўмлик 2 бош қора молларини пулини 4 кун ичида тўлаб беришни ваъда қилиб, алдаб олиб, Т.М.нинг ишончини суиистеъмол қилиб, берган ваъдасини бажармасдан 2 бош қора молларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Бундан ташқари, Ғ.К. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, яна 3 нафар қишлоқдошларини умумий баҳоси 26.500.000 сўмлик уч бош қорамолларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Барча ҳолатда Ғ.К. берган ваъдасини бажармасдан қора молларини бошқа шахсларга сотиб, келишилган пулларни эгаларига бермасдан, уларни алдаб, ишончларини суиистеъмол қилиб, пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган. Кейинроқ алданганликларини билган жабрланувчилар январь ойи ўрталарида фуқаро Ғ.К.га нисбатан ариза билан ИИБга мурожаат қилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (кўп миқдордаги фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech