Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қуйичирчиқдаги ичкиликбозлик билан ўтган қўшниларнинг ўтириши пичоқбозлик билан тугади.

 

Тошкент вилояти. 2020 йил 18 январь куни тахминан соат 22:30 ларда 57 ёшли Б.М. Қуйичирчиқ тумани Кушек махалласида яшовчи махалладошининг уйида қўшниси 36 ёшли Г.А. билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирган вақтларида ўзаро жанжаллашиб қолиб, Б.М. стол устидаги ошхона пичоғи билан Г.А.нинг қорин соҳасига бир марта санчиб тан жароҳати етказган.

Судга оид тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Г.А. “оғир” тан жароҳати олганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва унга нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech