Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Олмалиқда талончилик қилган шахс ушланди.

Тошкент вилояти. 2020 йил 18 январь куни тахминан соат 15:00 ларда, номаълум шахс Олмалиқ шаҳар, А.Темур кўчасида фуқаро 31 ёшли Ш.Р.га ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унга тегишли баҳоси 1.200.000 сўмлик “REDMI-6” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.               

Олмалиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни муқаддам судланган 29 ёшли В.К. содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу куни Олмалиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан В.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва В.К. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

 

Text to speech