Мезбон меҳмоннинг автомашинасини олиб қочди
Андижон вилояти. 2021 йилнинг 21 апрель куни 19 ёшли Т.Омаджон Пахтаобод тумани Шомат маҳалласида жойлашган яшаш хонадонига отаси Ю.Икромнинг олдига келган меҳмон 47 ёшли А.Шукуржон ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, унга тегишли “Cobalt” русумли автомашинасининг калитини чўнтагидан яширин равишда олиб, автомашинани олиб қочган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу автомашина Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳудудида қаровсиз ҳолатда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.Омаджонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давомида, Т.Омаджон фуқаро А.Шукуржонга автомашинасини бошқариб айланиб келишга рухсат беришини сўраганлигини, лекин унга рад жавобини бергач, автомашинани олиб қочганлиги аниқланган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти