Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

"Светлана"ни 1 000 000 сўмга баҳолаган "Юлдуз" ушланди

Хоразм вилояти. 2021 йилнинг 12 апрель куни соат 19:00 ларда Янгибозор тумани ИИБ ТЭҚКГ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда 36 ёшли Д.Юлдуз Янгибозор тумани Юқорибашқир маҳалласида жойлашган хонадонида 33 ёшли Х.Светланани шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган фуқароларга бир кечага 1 000 000 сўм эвазига сотган вақтида ушланиб, ундан кимёвий ишлов берилган 1 000 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгибозор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Д.Юлдузга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 1-қисми (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов  ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодекси нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech