Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

 “Таксист”га босқинчилик содир қилганлар ушланди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 11 апрель куни соат 22:00 ларда 2 нафар номаълум шахслар Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида 28 ёшли Т.Муҳриддиннинг бошқарувидаги “Spark” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, Чилонзор тумани Боғистон кўчасига келган вақтларида Т.Муҳриддиннинг бўйин қисмидан бўғиб, ёнларида бўлган тош билан бош қисмига уриб, нарҳи 2 349 000 сўмлик “RedMi 8” русумли телефон аппаратини олиб ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаролар 22 ёшли У.Муҳаммадхон ва 21 ёшли К.Абдурахмонлар содир этганликлари, Т.Муҳриддинга тегишли телефон аппаратни 900 000 сўмга ўзга шахсга сотиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан У.Муҳаммадхон ва К.Абдурахмонларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.   

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Text to speech