Байрамдаги ўйинқароқлик фожиа билан якунланди
Тошкент вилояти. 2020 йил 01 январь куни тахминан соат 16:30 ларда фуқаролар 20 ёшли Х.Э., С.А. ва Б.М.лар бир гуруҳ бўлишиб, Чиноз тумани, Сарбозор кўчасида 60 см узунликдаги темир труба ичига қўл бола усулда магма ва олтингугурт аралашмасини жойлаштириб, ёқишган вақтларида, ушбу темир труба 8-синф мактаб ўқувчиси С.Ғ. га бориб тегиши оқибатида тан жароҳати олган С.Ғ. туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Афсуски С.Ғ.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2501–моддаси 3-қисми “в” банди (одам ўлишига сабаб бўлган пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.