Қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўналишга чиққан ҳайдовчи 4 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Қашқадарё вилояти: 2019 йил 28 декабрь куни соат тахминан 14:30да 20 ёшли Ф.Ж. бошқарувидаги «Nexia-2» русумли автомашинасида Чироқчи тумани Кўктош маҳалласидан ўтувчи “4Р-84 Яккабоғ-Чироқчи” йўли бўйлаб ҳаракатланиб келиб ўзидан олдинда кетаётган автомашинани қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўналишга чиққан вақтида йўлнинг 35 км.да, 41 ёшли И.Н. бошқарувидаги «Kamaz» русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Натижада «Nexia-2» русумли автомашина ҳайдовчиси Ф.Ж. ва 3 нафар йўловчилар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этишган.
Ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти