Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сигарета ичида гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 29 март куни Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Қушбеги мавзесида жойлашган “Дунё” ресторани олдида 23 ёшли Бахриддин А., тўхтатилиб унинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтда, 7 дона “Parlament” сигареталарига қўлбола усулда ўралган ўзига хос ўткир ҳидли моддалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. 

Суд кимёвий экспертиза хулосасида, Бахриддин А.,дан олинган 7 дона сигареталарда жами вазни 2.71 грамм никотин ва ADB-BUTINACA гиёҳвандлик моддаси ўралган ҳолда эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Муаллиф: Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТБ

таҳлил ва назорат бўлинмаси катта терговчиси

Ш.А.Миркаримова

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech