Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Собиқ куёв қайнонанинг автомашинасини олиб қочди

Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 29 апрель куни Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ га 48 ёшли Э.Ўғилой ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 09:30 ларда Фарғона шаҳри Марғилон кўчасида жойлашган яшаш хонадонида турган, ўзига тегишли “Nexia-3” русумли автомашинасини собиқ куёви 30 ёшли А.Иброҳимжон олиб қочганлигини, автомашинасини топиб, А.Иброҳимжонга нисбатан қонуний чора кўришларини сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув  ҳаракатлари давомида, фуқаро Э.Ўғилойга тегишли “Nexia-3” русумли автомашина Фарғона тумани Оқбилол маҳалласи ҳудудидаги дала ер майдонига ташлаб кетилганлиги аниқланиб, А.Иброҳимжон процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Иброҳимжонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида, собиқ куёв А.Иброҳимжон оилавий муаммолари туфайли ушбу жиноятни содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси

подполковник С.С.Ширбачеев

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech