Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Spark” автомашинаси 2 нафар аёлларни уриб юборди ва улардан бири вафот этди

Самарқанд. 2019 йил 22 декабрь куни тахминан соат 23:30 ларда ҳайдовчи 30 ёшли А.З., бошқарувидаги “Spark” русумли автомашинасини Жомбой туман “Саричашма” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4R48 автомобиль йўлининг 4 км.да “Эшимоқсоқ- Жомбой” йўналиши бўйича бошқариб бораётган вақтида, йўлни кесиб ўтаётган пиёдалар 30 ёшли Ф.Р. ва З.Р.ларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада пиёда Ф.Р., турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётган вақтида вафот этган, З.Р., эса оғир тан жарохатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.  Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech