Эрнинг ўз хотини кўз ўнгида муштлашуви: аёлнинг икки кишини пичоқлаб қўйишига сабаб бўлди
Тошкент вилояти. 2020 йил 04 май куни соат 16.30 да 33 ёшли Х.Х., Бўстонлиқ тумани Хўжа МФЙда қўшнилари 42 ёшли М.М. ва 47 ёшли К.М.,ларни турмуш ўртоғи 35 ёшли У.Х., билан ўрталарида аввалдан мавжуд бўлган низо сабаб ўзаро уштлашаётганликларини кўриб, М.М. ва К.М., ларга тан жароҳати етказиш ва турмуш ўртоғини ажратиб олиш мақсадида уларнинг ёнига бориб, қўлидаги ошхона пичоғи билан М.М. ва К.М.,ларга тан жароҳати етказган.
Натижада М.М. ва К.М.,лар олган тан жароҳатлари билан Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган, суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, иккаласига ҳам “оғир” тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида бир дона ошхона пичоғи ва қон доғлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Х.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти