Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Белкурак билан зарба бир кишининг ҳаётига зомин бўлди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 30 май куни соат тахминан 12:00 да Зангиота тумани Бўзсув қўрғони Маданият кўчасида, 38 ёшли Х.Б., 21 ёшли Б.Н. билан ўзаро оғзаки келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб, кейинчалик Б.Н. уйидаги белкурак билан Х.Б. танасининг юз ва оёқ қисмига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказган.

Натижада Х.Б. олган тан жароҳатлари билан туман тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борилган, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажага қарамай вафот этган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида Х.Б. хонадонидан, ҳовлини ер қисмидан қон доғларига ўхшаш моддалар, бир дона белкурак, бир дона оқ-кўк рангли қон доғларига ўхшаш моддалар бўлган эркаклар футболкаси олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Н. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech