Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Уйида спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирган меҳмонни калтак билан савалади

Тошкент вилояти. 2022 йил 17 январь куни соат 21:30 ларда 27 ёшли П.М. Нурафшон шаҳар “Нурафшон” маҳалласида жойлашган ўзининг яшаш хонадонидаги овқатланиш хонасига кириб, шу ерда бўлган онаси 55 ёшли Б.Д. таниши 57 ёшли Н.Р. билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганлигини кўриб, бундан жаҳли чиқиб Н.Р. билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал натижасида П.М. ёғоч бўлаги билан Н.Р,нинг чап сон қисмига ва танасининг дуч келган жойларига қўли ва оёғи билан уриб, тепиб тан жароҳати етказган.

Натижада Н.Р. олган тан жароҳатлари билан Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси олиб келиниб, унга тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан ушбу тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан П.М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech