Ўғирланган кабутарлар учиб кетди...
Наманган вилояти. 2021 йилнинг 10 март куни номаълум шахс Поп тумани Ифтихор МФЙ.,да яшовчи Жаҳонгир З.,нинг яшаш хонадонининг ҳовлисида жойлашган каптархонага ғайриқонуний равишда кириб, унга тегишли нархи 2 000 000 сўмлик 12 дона кабутарларни яширин равишда ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 11-синф ўқувчиси 18 ёшли Санжар Х., содир этганлиги аниқланиб, у ҳам кабутар боқишга қизиқиши, кабутарларни ўғирлаб кетаётган вақтида 6 таси учиб кетиб қолганлиги аниқланиб, 6 дона кабутар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Санжар Х.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти