Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қўлбола усулда тайёрланган ханжар билан содир этилган босқинчилик

Фарғона вилояти. 2022 йилнинг 26 февраль куни соат 01:30 ларда Бағдод тумани Янги ҳаёт кўчасида 37 ёшли И.М. Фарғона вилояти ИИБнинг “102” қисқа рақамига мурожаат қилиб, унда ушбу куни соат 23:50 да иш жойидан яшаш хонадонига келган вақтида юзига ниқоб тақиб олиб, ханжар билан қуролланган номаълум шахс унинг яшаш хонадонига унинг ортидан кириб, қўлидаги ханжар билан ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, унга тегишли бўлган 1 дона нархи 2.300.000 сўмлик “Redmi-9” русумли телефон аппаратини беришини талаб қилиб, ўз навбатида унга қаршилик кўрсатган вақтида номаълум шахс қўлидаги ханжар билан унинг чап қўлига жароҳат етказиб, телефон аппаратини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб ҳодиса жойидан номаълум томонга қочиб яширинганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноят 51 ёшли С.М. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ундан жабрланувчига тегишли бўлган 1 дона “Redmi-9” русумли телефон аппарати, 1 дона қора матодан тайёрланган ниқоб, 1 дона қўлбола усулда тайёрланган ханжар ва 1 дона қўлбола усулда тайёрланган "кастет" ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech