Минерал ўғитлар олиб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди
Фарғона. Фуқаро 52 ёшли Ғ.М., Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йил октябрь ойида Фарғона шаҳар Музаффаров кўчасида таниши 47 ёшли Х.М., унга 8.050 дона қопдаги “карбамид” минерал ўғитларини олиб беришини айтиб, тилхат ёзиб бериб жами 53.800 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олганлигини, бироқ шу кунгача минерал ўғит олиб бермаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти