Тез ёрдам ходимларини калтаклаган шахс ушланди
Сирдарё. 2020 йилнинг 03 июнь куни соат 23:30 да Сайхунобод тумани, Дўстлик маҳалласида фуқаро А.Б. ўзининг эхтиётсизлиги оқибатида олган тан жароҳати юзасидан унинг таниши 27 ёшли Э.Н., тез тиббий ёрдам бўлимига қўнғироқ қилиб тиббий ёрдам кераклигини сўраб Сайхунобод тумани Дўстлик маҳалласига келишликлари маълум қилган вақтида, навбатчи фелдьшер 27 ёшли В.Н. билан ўзаро оғзаки равишда тортишиб қолишиб, телефон орқали бир-бирларини хақорат қилган.
Сўнгра тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари чақирувга асосан тез тиббий ёрдам гуруҳи таркибида бўлган навбатчи шифокор 28 ёшли Ж.О., навбатчи фелдьшер В.Н. чақирув бўлган жойга етиб борган вақтда Э.Н. навбатчи фелдьшер В.Н. билан ўзаро тортишиб қолганлиги сабабли уни қўллари ҳамда оёқлари билан танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказган. Шунда, навбатчи шифокор Ж.О. уларни ажратмоқчи бўлган вақтида Э.Н. шифокорни хам қўллари хамда оёқлари билан танасининг турли жойларига уриб унга тан жарохати етказган.
Натижада навбатчи фелдьшер В.Н. ва шифокор Ж.О., лар тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Э.Н., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Э.Н. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Дастлабки тергов харакатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридваги Тергов департаменти