Ўғрилик содир этган аёлларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Андижон. 2020 йилнинг май ойида, 21 ёшли И.Ю. (аёл), Асака тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи қўшниси 35 ёшли Ш.У.,га чорва ҳайвонларига қараб қўйишини айтиб, хонадонини калитини қолдириб кетганидан фойдаланиб, ётоқхонага ғайриқонуний равишда кириб, 400.000 сўм пуллари ва бир дона планшетини яширин равишда талон-торож қилган.
Бундан ташқари, И.Ю., 2020 йил 21 май куни қўшниси 18 ёшли Ж.К. (қиз бола) билан ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, ўзининг хонадонида қайнионаси 47 ёшли О.Ю., га тегишли бўлган 2.550.000 сўм пулларини яширини равишда талон-торож қилиб, қўлга киритилган пулларни ўзаро тақсимлаб олишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томнидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти