Шахсий истеъмоли учун гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келган шахслар аниқланди
Тошкент вилояти. Жорий йилнинг 22 апрель куни соат 14:00 да Оҳангарон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, 30 ёшли А.Ц., бир кун аввал Эйвалек кўрғонидан оқиб ўтувчи канал бўйида ёввойи ҳолда ўсиб турган “конопля” ўсимлигини барглари ва майда ён шоҳларини юлиб олиб, таниши фуқаро 31 ёшли С.К., билан бирга ёғда қовуриб истеъмол қилишга келишиб, С.К.,нинг уйида алюмин қозонда ёғда қовуриб, “марихуана” гиёҳвандлик воситасини тайёрлашиб, бир қисмини С.К., га истеъмол қилиши учун қолдириб, қолганини чўнтагига яшириб олиб кетаётгантда, тадбир иштирокчилари томонидан ушланган. Фуқаро А.Ц., дан 62,93 грамм, С.К., дан эса 111,63 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситалари ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти