Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Олмалиқда 43 ёшли шахс сал кам 5 килограмм гиёҳвандлик воситаси билан ушланди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 21 май куни соат 01:10 да Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида, фуқаро 43 ёшли С.У., Олмалиқ шаҳар Олмалиқсой кўчасида гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишда гумон қилиниб, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинган вақтда, унинг ўнг қўлида бўлган сумкасининг ичида гиёҳвандлик воситасига ўхшаш ўсимлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра фуқаро С.У., дан олинган восита оғирлиги 4.758 граммга тенг бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми (кўп миқдордаги гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суйқасд) билан жиноят иши қўзғатилиб, С.У. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирги вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech