Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бувайда туманида қонунга хилоф равишда қиморхона ташкил қилган шахс ушланди

Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 21 апрель куни соат 01:00 ларда Бувайда тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан фуқаро 44 ёшли Т.Шуҳрат Бувайда тумани Элобод қишлоғида жойлашган яшаш хонадонида қимор ўйини учун махсус буюмлар билан алоҳида хонасини жиҳозлаб, ҳар бир ютуқ ўйиндан 10 000 - 15 000 сўмдан чўтал пуллари йиғиб олиш эвазига танишларига “ошиқ” отиш орқали қимор ўйнашларига шароит яратиб келаётганлиги аниқланиб, яшаш хонадонидан қимор ўйини учун махсус буюмлар, 2.752.000 сўм ва 500 АҚШ доллари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Т.Шуҳратга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

  

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech