Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Катта аканинг “эски адовати” туфайли, укалари ҳам қонун олдида жавоб беради

Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 27 апрель куни соат 18:45 ларда 38 ёшли А.Сарвар укалари 36 ёшли А.Сардор, 32 ёшли А.Шохиджон, 28 ёшли Н.Низомжонлар билан бир гуруҳ бўлиб Фурқат тумани Бекобод қишлоғида жойлашган жамоат жойи ҳисобланган “Неъматжон ота” чойхонаси олдида 28 ёшли М.Хуршиджонни ҳақорат қилиб, ҳеч бир сабабсиз уриб дўппослаётганларида, уларнинг безорилик ҳаракатларининг олдини олмоқчи бўлган фуқаро 28 ёшли А.Қурбоналига ҳам фаол қаршилик кўрсатиб, танасининг турли жойларига уриб жароҳат етказганлар. 

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Сарвар, А.Сардор, А.Шохиджон ва Н.Низомжонларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Тергов ҳаракатлари давомида, ака-укалар ўзларининг кўрсатмаларида Н.Низомжон М.Хуршиджон билан синфдош бўлиб, тахминан 2 ой олдин уларга тегишли ушбу чойхонага келган вақтида ошхона идишларини синдириб қўйиб, улар билан низога бориб кетиб қолганлиги, у яна ушбу чойхонага келган вақтида А.Сарварнинг эсига эски адоват тушиб қолиб, М.Хуршиджонга жароҳат етказганликлари маълум бўлган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech