Маиший техникаларни олиб сотган фирибгар суд ҳукми билан 5 йилга озодликдам маҳрум бўлди
Тошкент вилояти. 33 ёшли Отабек У., фирибгарлик йўли билан моддий бойлик орттириш мақсадида, 2017 йилнинг май ойидан 2018 йилнинг февраль ойигача бўлган вақт мобайнида 45 нафар фуқароларнинг ишончига кириб кредит савдо дўконларидан уларнинг номига кредит шартномаси расмийлаштирган ҳолда ўзига турли хилдаги маиший техникаларни олиб, белгиланган миқдордаги кредит тўловларини мунтазам равишда ўз вақтида тўлаб келишини айтиб, алдов йўли билан ишончига кирганидан сўнг фуқароларнинг номига олинган маиший техника воситаларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, уларни бошқаларга сотиб юбориб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юбориб, берган ваъдасини бажармасдан шу давр мобайнида фуқароларга жами 150.000.000 сўм моддий зарар етказган.
Ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Атабек У., га нисбатан 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов жараёнида Атабек У., ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва айблов хулосаси билан шаҳар прокуратурасига юборилган.
Жиноят ишлар бўйича Чирчиқ шаҳар судининг ҳукми билан Атабек У. ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 йил 5 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ҳурматли фуқаролар фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслигингиз учун, маиший техника ёки бошқа бойликларни сотиб олишда савдо дўконларининг расмий диллерларига ёки расмий вакилларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти