Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Нурафшон шаҳрида ноқонуний гиёҳванд моддаси айланмасининг олди олинди

Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 24 март куни Оҳангарон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида 44 ёшли Ринат Б., Нурафшон шаҳар марказида шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган фуқарога 750.000 сўм эвазига бир дона шприц ичида бўлган суюқликни сотган вақтида ушланиб, Ўртачирчиқ тумани Бургалик маҳалласида жойлашган хонадони кўздан кечирилганда ўз хохиши билан уйининг товуқхонасида сақлаб келаётган 6 дона қора рангли полиэтелин пакет ичида бўлган ўткир ҳидли, қора рангли моддалар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Суд кимёвий экспертиза хулосасида Ринат Б.,дан олинган соф вазни 127.3 грамм бўлган моддалар “Марихуана” эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ринат Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech