Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Дорихонада сотувчига нисбатан талончилик жинояти содир этилди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 26 март куни Учтепа тумани 11-мавзеда жойлашган 26 ёшли Ҳофиз М., ўзига тегишли дорихонада савдо қилаётган вақтида номаълум шахс дорихонага келиб у ерда жанжал чиқариб, Ҳофиз М.,нинг қўлида бўлган "Samsung А 50" русумли телефон аппаратини талончилик йўли билан тортиб олиб қочаётган вақтида ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда қизил рангли изолентага ўралган оқ рангли ўткир ҳидли кукунсимон модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни муқаддам бир неча маротаба судланган 30 ёшли Анвар И., содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг  166-моддаси 3-қисми “б” банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Тергов давом этмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech