Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Гугурт қутисида “марихуана” аниқланди

Сирдарё вилояти. 2021 йилнинг 21 март куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 34 ёшли Руслан М., ва  Руслан Д., лар Гулистон шаҳар Сайқал маҳалласи ҳудудида шартли равишда мижоз сифатида жалб этилган фуқарога бир дона гугурт қутига жойлаштирилган ўткир ҳидли моддани 600.000 сўм пул эвазига сотган вақтида ушланганлар.

Суд  кимёвий экспертиза хулосасида бир дона гугурт қутисида вазни 2,86  грамм бўлган “Марихуана” гиёҳванд моддаси эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Руслан М.,  ва Руслан Д., ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми "б" банди (Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда бир гуруҳ шахслар томонидан ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech