Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Янгиқўрғонда ичкилик оқибатида жанжал келиб чиқди.

Наманган. 2020 йилнинг 26 январь куни тахминан соат 22:30 ларда Янгиқўрғон тумани Қайроқи маҳалласида 29 ёшли Д.А. спиртли ичимлик таъсирида қўшниси 28 ёшли У.А. билан ўзаро жанжаллашиб қолишиб, қўлидаги ёғоч бўлаги билан У.А.ни бош қисмига уриб тан жароҳати етказган.

Ўтказилган судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра, У.А.га нисбатан “оғир” тан жароҳатлари етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва Д.А. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech