Наманганда автомашинасини очиқ қолдирган тошкентлик меҳмонни пулларини ўғирлашди.
Наманган. Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи фуқаро Ғ.П., 2020 йил 06 март куни Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 12:30 да Наманган шаҳар А.Раҳимов кўчасида ўзига тегишли бўлган “Malibu-2” русумли автомашинасини очиқ ҳолатда қолдириб кетганлигидан фойдаланиб, номаълум шахс автомашина салонидаги нархи 300.000 сўмлик “Samsung” русумли уяли телефони аппарати ва жами 5.200 АҚШ доллари пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган туманида яшовчи 28 ёшли К.Р., содир этганлиги аниқланган. Дастлабки тергов жараёнида К.Р., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ундан 4.000 АҚШ доллари, 405.000 сўм пуллар ва “Samsung” русумли уяли алоқа воситаси ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти