467 тупдан иборат “кўкнор” экни аниқланди
Бухоро. 2020 йил 20 апрель куни Қоракўл тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қоракўл тумани “Дарғали” қишлоғида яшовчи фуқаро Ф.Т. (аёл), нинг экин майдонидан 467 туп “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимликларини ўстириб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган ва ўсимликлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Ҳолат юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти