Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Навоий вилоятида муқаддам судланган гиёҳвандлик воситалари ўтказган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди.

2019 йил 11 ноябрь куни тахминан соат 19:00 ларда Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан Кармана туманида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, муқаддам судланган 37 ёшли Фазлиддин С. 2,73 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 400.000 сўм эвазига сотаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Фазлиддин С.,га нисбатан тегишли модда билан айб эълон қилинган ва чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги, терговга яқиндан ёрдам берганлиги учун унга нисбатан “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг 2020 йил 04 февраль кунги ҳукмига кўра, Фазлиддин С. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, у суд залида қамоққа олинган ва унга умумий тартибли колонияда ўташ шарти билан 2 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

 

Text to speech