Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Самарқандлик кекса кишининг ҳовлисидан гиёҳвандлик ўсимликлари аниқланди

Самарқанд. 2020 йилнинг 19 май куни соат 11:20 да Жомбой туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори 2020” тадбири давомида, Жомбой туман Ғоровтепа қишлоғида яшовчи 96 ёшли Ғ.Т., нинг яшаш уйи ҳовлисидаги томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида экилган жами 122 туп яшил рангли, ўткир ҳидли, «кўкнор» гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётганлиги аниқланиб, ушбу 122 туп ўсимликлар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech