Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Оғир тан жароҳатлари билан якунланган меҳмондорчилик

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 22 июнь куни тахминан соат 23:00 да 41 ёшли Т.Ш. таниши Оққўрғон тумани «Зарбдор» МФЙ да яшовчи 40 ёшли М.Р., ни (аёл) уйига келган вақтида, ушбу маҳаллада яшовчи 29 ёшли Ш.Ю. билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик юзасидан жанжаллашганликлари оқибатида Т.Ш., нинг юз қисми ва баданига қўли билан уриб, оёғи билан тепиб, тан жароҳати етказган.

Натижада Т.Ш. олган тан жароҳатлари билан тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, Т.Ш., ОҒИР тан жароҳатлари олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оққўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech