Рашқнинг оқибатлари
Фарғона. 2020 йилнинг 29 июнь куни соат 20:00 да Бешариқ туманида яшовчи 41 ёшли Д.П., қўшниси 42 ёшли Р.И. унинг турмуш ўртоғи билан қўл узатиб сўрашмоқчи бўлиб, унга илиқ муносабатда бўлганлигидан хабардор бўлиб, яшаш ҳовлисига кириб, турмуш ўртоғи орқасидан ўзаро оғзаки тортишиб, тортишув давомида бетон зина устида турган И.Р., нинг иккала қўли билан елкасидан қасддан уриб итариб юбориб, уни зинадан ерга йиқитиб, И.Р., га тан жароҳати етказган.
Ўтказилган суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, И.Р. «ОҒИР» тан жароҳат олганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти