Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Вояга етмаган ўзи билан саломлашмаган 22 ёшли танишини жароҳатлади  

 Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 01 май куни соат 23:30 ларда вояга етмаган 14 ёшли Х.Иззатилла Шайхонтоҳур тумани Илғор маҳалласида жойлашган жамоат жойи ҳисобланган “Авиачипта” биносининг орқа томонида бўла туриб, 22 ёшли А.Орифжонга у билан икки кун олдин саломлашмаганлигини, уни ёш бола кўрганлигини важ қилиб, ҳеч бир сабабсиз чап қўлтиқ соҳасига бир маротаба пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Х.Иззатиллага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech