Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Вояга етмаган ўқувчига нисбатан босқинчилик содир қилинди

Андижон вилояти. 2021 йилнинг 01 май куни соат 14:30 ларда номаълум шахслар Андижон тумани Жаҳонобод маҳалласида ёлғиз юрган 14 ёшли С.Одилбекнинг олдига келиб, унинг соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, унга тегишли “Samsung J 4” русумли телефон аппаратини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ўзлари келган “Nexia” русумли автомашинага ўтириб ҳодиса жойидан яширинганлар. Натижада С.Одилбек бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ шикасти каби жароҳатлар олган. 

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 18 ёшли О.Абдулбосит, Қ.Отабек ва М.Асилбеклар содир қилганликлари аниқланиб, улар процессуал тартибда ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.Абдулбосит, Қ.Отабек ва М.Асилбекларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “б” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.   

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech