Қизига гап отганлиги учун жанжаллашган йигитга жиноят иши қўзғатилди
Андижон. 2020 йилнинг 18 октябрь куни 19:00 да вояга етмаган 16 ёшли Ғ.Р., ўзининг ёқтирган қизига маҳалладоши вояга етмаган 14 ёшли А.Т., гап отиб, шилқимлик қилаётганидан жаҳли чиқиб, Бўстон тумани Нурафшон МФЙда жойлашган яшаш уйининг ёнида А.Т., билан ўзаро жанжаллашганликлари оқибатида А.Т.,ни қўллари билан уриб, оёғи билан тепиб, тан жароҳати етказган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасида А.Т.,га ҳаёт учун хавфли бўлган “оғир” тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Ғ.Р.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти