Жиноят жойида қўлга тушди
Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 11 июнь куни соат 01:30 да муқаддам судланган 30 ёшли Е.Б. Бекобод шаҳар 13-даҳа А.Темур кўчасида жойлашган 29 ёшли А.А., га тегишли бўлган савдо дўконига ўғирлик қилиш мақсадида ғайриқонуний равишда ойнани синдириб кирган вақтида, ойна бўлаги унинг чап оёқ болдир соҳасини кесиб юборган ва дўкон эгаси А.А. бу ҳолатдан хабар топиб, ўз вақтида ИИБ ходимларига хабар бериши натижасида Е.Б. ИИБ ходимлари томонидан ҳодиса содир бўлган жойда ушланган.
Мазкур холат юзасидан Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 3-қисми “а” банди (хавфли рецидивист томонидан ўғирликка суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Е.Б. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти