Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Кўкнори сотувчиси ушланди.

Қашқадарё. 2020 йилнинг 15 февраль куни тахминан соат 11:00 ларда Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, 53 ёшли А.Е., гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида, ўзи ишлаб келаётган Қарши туманида жойлашган хусусий корхонанинг ишчилар овқатланиш хонасида ҳамкасби 54 ёшли Б.Х.,га бир дона кўк рангли “Лэтуаль” ёзувли полиэтилен пакетига солинган яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ҳолатдаги соф оғирлиги 32 гр. кўкнори гиёҳвандлик воситасини 100.000 сўмга сотаётган вақтида жиноят устида ушланган.

Бундан ташқари, шахсий тинтув вақтида А.Е.нинг ёнидан бир дона, “Баҳор” ёзувли, қора рангли полиэтилен пакетга солинган яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ҳолатдаги соф оғирлиги 94,2 грамм кўкнори гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Е.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech