Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

"Трамадол" психотроп моддаси истеъмолчиси ушланди.

2020 йил 21 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖҚБ ва Тўрткўл тумани ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан Тўрткўл тумани “Отаюрт” ОФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган, Молдавия Республикаси фуқароси 27 ёшли П.К. “Отаюрт” ОФЙ маъмурий бинонинг мажлислар залида ерга ташланган гилам тагига кўп миқдордаги 25 дона “Трамадол Ланнахер 50мг” дори воситаларини яширганлиги аниқланган ва ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрткўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган. П.Н. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech