Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Пайариқда мол бозордаги сотувчи ва харидор ўртасидаги жанжал.

Самарқанд. 2020 йил 13 январь куни тахминан соат 08:30ларда 27 ёшли Ф.М. Пайариқ туманидаги “мол бозори”да 25 ёшли У.И. га қорамол сотаётган вақтида унинг нархи юзасидан тортишиб ўзаро жанжаллашиб қолишиб, қаттиқ жисм билан У.И.ни бош қисмига зарб билан уриши натижасида У.И. тан жарохати олган ва Пайариқ туман марказий шифохонасига мурожаат қилган.

Судга оид тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, У.И. “оғир” тан жарохатлари олганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йил 23 январь куни Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ф.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ф.М. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech