Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

АҚШга “ВИЗА” олиб берувчи фирибгар 2 нафар фуқарони чув туширди.

Самарқанд. 2019 йилнинг 02 июнь куни 30 ёшли Х.Х. фуқаро 48 ёшли Б.Х.ни АҚШ давлатига ишга юбориш учун «GreenCard» лотарея ўйинида ютиб, 6 ой ичида ВИЗА олишга ваъда бериб, алдаб Б.Х.дан 5.800 АҚШ доллари миқдорида пулларни олган ва бугунги кунга қадар берган ваъдасини бажармай пулларни эҳтиёжига сарфлаган.

Бундан ташқари, Х.Х. Самарқанд туманида яшовчи фуқаро 24 ёшли М.О.ни ҳам шу усул билан алдаб ишончига кириб, 2019 йил 29 июль куни 2.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармаган.
Шу тариқа Х.Х. жабрланувчиларга жами бўлиб 8.300 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, Сизнинг фирибгарларга алданиб қолишингизни олдини олиш мақсадида, чет элда ишлаш масаласида расмий идораларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech