Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

18 ёшли муштумзўрлар ушланди

 

Фарғона. 2020 йилнинг 11 май куни соат 14:30 да,  Тошлоқ тумани Баҳор кўчасида 19 ёшли Р.И., ўзининг севишган қизи Д.О., билан суҳбатлашиб турган вақтида, уларни олдига “Matiz” русумли автомашинада  унга нотаниш бўлган 18 ёшли Х.Р., М.Э. ва З.Х., лар келиб, бу  қиз билан нима сабабдан гаплашиб турганлигига эътороз билдириб, Д.О., ни қўлида бўлган И.Р., га тегишли нархи 2.800.000 сўмлик “Redme Pro 8” русумли уяли телефон аппаратини тортиб олиб, сўнгра И.Р., нинг юз ва кўкрак соҳаларига қўллари билан уриб, оёқлари билан тепиб унга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида Х.Р., М.Э. ва З.Х., лар қўлга олиниб, Х.Р., дан жабрланувчи И.Р.га тегишли “Redme Pro 8” русумли уяли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Р., М.Э. ва З.Х., лар гумон қилинувчи тариқсида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech