Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жанжалнинг оғир оқибатлари

Бухоро вилояти. 2021 йил 7 август куни соат 00:30 ларда, 20 ёшли С.Б. Шофиркон туман Боғишамол қишлоғидаги савдо дўкони олдида танишлари Ш.Ҳ. ҳамда Ҳ.А., лар билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида С.Б. қўл, оёқлари ва таёқ билан Ш.Ҳ., нинг баданини турли жойларига бир неча маротаба қасддан уриб тан жароҳати етказган.

Ҳозирда Ш.Ҳ. бош мия жароҳатлари билан туман шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шофиркон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан С.Б., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов натижаларига кўра ушбу жиноятга алоқадор барча шахсларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади.

Тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech