Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

12 нафар шахсдан фуқаролик паспортини олиб қўйиб, улар фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган аёл қонун олдида жавоб беради

Самарқанд. 2018 йилнинг август ойидан жорий йилнинг октябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида 44 ёшли О.К., Самарқанд шаҳрида жойлашган уйларнинг бирида К.У., Р.Э., А.А., К.А., М.Ф., Л.М., М.Ш., Г.М., М.Р., Ҳ.С., Д.Р. ва З.Б., ларга ижарага бошпана беришни ваъда қилиб, уларни фуқаролик паспортларини ғайриқонуний равишда эгаллаб, ўзига қарам қилиб, тунги вақтда Самарқанд шаҳар Рўдакий кўчаси ва бошқа жойларида фоҳишалик билан шуғулланишларига мажбурлаб, уларни зўрлик билан ишлатиб, ҳар биридан кунлик 200.000 сўмдан 500.000 сўмгача пулларни топиш мақсадида фойдаланиб, ушбу йўл билан топилган пулларни ўзида сақлаб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан О.К., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “Б” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида юқоридаги шахсларнинг фуқаролик паспортлари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда О.К., жиноят иши доирасида ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “Б,и” бандлари билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси танланган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Муаллиф: Ж.Н.Қодиров

                                                                                                                                                                                                                                                        ТД катта терговчиси, капитан

Text to speech