Фуқароларни кўп миқдордаги пулга алдаган аёллар
Наманган. 2019 йилнинг ноябрь ойидан декабрь ойигача бўлган вақт оралиғида Тўрақўрғон туманида 34 ёшли А.О. ва 41 ёшли У.Х., лар олдиндан жиноий тил бириктириб, 10 нафар фуқароларга кредит олиб беришни ваъда қилиб, алдаб уларнинг номларига иш ҳақи тўғрисида сохта маълумотнома тайёрлаб, 10 нафар фуқаронинг номига жами бўлиб 134.033.396 сўмлик маиший техника воситаларини қўлга киритиб, ушбу техника воситаларини сотиб юбориб, пулларини ўзларининг шахсий эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди (ҳужжатларни қалбакиллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилган, етказилган зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.