Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Наманган вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ўтказилган “Намунали терговчи”, “Намунали суриштирувчи” ҳамда “Намунали аёл ходима” кўрик-танлови бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг 09.02.2021 йилдаги кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида 12.03.2021 йилда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари ўртасида “Намунали терговчи”, “Намунали суриштирувчи” ҳамда “Намунали аёл ходима” номинациялари бўйича кўрик-танловнинг вилоят босқичи ўтказилиб, унда 34 нафар терговчи ва 21нафар суриштирувчилар, жами55 нафар ходимлар иштирок этди.

Кўрик-танловнинг “Намунали терговчи” номинацияси бўйича:

Биринчи ўринни, Бошқарма ҳузуридаги Тергов бошқармаси, суриштирув ишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш гуруҳи катта терговчиси катта лейтенант Нуриллаев Абдуллажон Халилилло ўғли;

Иккинчи ўринни, Бошқарма ҳузуридаги Тергов бошқармаси, коррупция, фирибгарлик ва иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни тергов қилиш гуруҳи катта терговчиси капитан Абдурахимов Хаётбек Хатамтойевич;

Учинчи ўринни, Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси терговчиси лейтенант Умаржонов Мухаммадсодиқ Жамолидин ўғлилари эгаллашди.

Кўрик-танловнинг “Намунали суриштирувчи” номинацияси бўйича:

Биринчи ўринни, Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси, суриштирув гуруҳи катта суриштирувчиси катта лейтенант Мўминов Исломжон Илхом ўғли;

Иккинчи ўринни, Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси, суриштирув гуруҳи катта суриштирувчиси катта лейтенант Отабоев Дилшод Якубалиевич;

Учинчи ўринни, Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси, суриштирув гуруҳи суриштирувчиси лейтенант Эркинов Улуғбек Баходир ўғлилари эгаллашди.

Кўрик-танловнинг “Намунали аёл ходима” номинацияси бўйича:

 Биринчи ўринни, Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси, суриштирув гуруҳи катта суриштирувчиси капитан Аббосова Умида Қодиржон қизи;

Иккинчи ўринни, Мингбулоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси, суриштирув гуруҳи катта суриштирувчиси капитан Турсунова Сохибахон Эргашали қизлари эгаллашиб, мазкур ходимларга пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар Наманган вилоят ИИБ бошлиғи томонидан тантанали равишда топширилди. 

Шунингдек, “Намунали терговчи” ва “Намунали суриштирувчи” номинацияси бўйича фахрли 1, 2-ўринларни эгаллаган тўрт нафар ходимлар ҳамда “Намунали аёл ходима” номинацияси бўйича фахрли 1-ўринни эгаллаган бир нафар аёл ходимадан иборат вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг “Тергов жамоаси” тузилиб, кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этувчи ходимларнинг билим савияси, касбий ва жисмоний лаёқатларини юқори даражада шакллантириб, танловда муносиб иштирок этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилди. 

           

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech