Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгаши ҳузуридаги судьялар олий мактабининг директори ва профессор ўқитувчилари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси суди раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди
2021 йил 12 март куни, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида, Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари Х-М.Исоқов ва судьялар олий мактаби профессор ўқитувчиси У.М.Сайдахмедов, Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси Г.Ж.Базарбаева ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари суриштирувчи, терговчилари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари ва судьяликка номзодлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари ва судьялар олий мактабининг профессор ўқитувчилари томонидан суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, қонунчиликка киритилаётган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар, судьялар олий мактаби иш фаолияти ҳамда судьяликка номзодларни танлаш тартиби ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Тергов бўлинмалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олиб, қизғин муҳокама ва мулоҳазаларга бой бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти