Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
Следственный Департамент при Министерстве Внутренних дел Республики Узбекистан

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти, ШХББ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда Тергов бошқармаси, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, Эксперт-криминалистика маркази ҳамда қуйи тизимида мазкур соҳаларда хизмат қилаётган ходимлар иштирок этишди. Видеоселектор тарзида ташкил этилган тадбирда Тергов бошқармаси бошлиғи, полковник М.Саттаров сўз олиб, ўтган давр мобайнида тергов, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, эксперт криминалистика соҳаларида эришилган ютуқлар билан биргаликда, йўл қўйилган хато-камчиликлар ҳам мавжудлигини таъкидлаб, энг аввало хизмат интизоми ва қонунийликка сўзсиз амал қилиш, бу орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муносиб ҳимоя қилиш зарурлигини эътироф этди. Шунингдек, ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти масъул ходими, подполковник Ғ.Набиев томонидан иштирокчиларга коррупцион ва тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, терговга қадар текширув материаллари ҳамда жиноят ишлари бўйича процессуал ҳаракатларни қонун талаблари асосида олиб боришлари лозимлиги тушунтирилди. Йиғилиш сўнгида, соҳалар кесимида амалга ошириладиган ишлар юзасидан топшириқлар берилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

20 Февраля 2024 1355
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech